Олмаота полицияси тезкор-қидирув амалиётини ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатди.

"Гогол-Зенкова-Мактаева-Абдуллин кўчалари квадрати бўйлаб ички ишлар органлари ходимлари махсус амалиёт ўтказишди", дейилган ҳуқуқни муҳофазалаш органлари хабарида.

Қайд этилишича, туман марказидаги бозор камуфляж кийган ва ниқоб таққан қуролли хизматчилар билан ўраб олинган. Шунингдек, ҳудудга Қозоғистон Миллий гвардиясининг ҳарбий техникалари олиб кирилган.

Амалиёт якунида ҳудудда жиноий ҳаракат аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Олмаотада содир бўлган отишма қурбонлари сони олти кишига етди. Шулардан тўрт нафари ҳуқуқ-тартибот ходимлари, бири чегарачи ва яна бири ИИВ пенсионери бўлган.