ХХР пойтахтининг Шоуду халқаро аэропортида қўниш ва учишга оид 102та рейс бекор қилинди. Бунга, минтақада ҳукмронлик қилаётган ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган, деб хабар қилган аэропорт онлайн таблоси.

Маҳаллий вақт бўйича 20 июль ярим кечасидан бошлаб, 15та рейс бекор қилинган, уларнинг аксари маҳаллий парвозлар бўлган. Шу билан бирга, 87та  рейс қабул қилинмаган. Яна олтита парвознинг келиши кечиктирилган. 

20-июль куни Пекин метеорология бошқармаси, хавфнинг “сариқ” даражасини жорий қилганини эълон қилди.