«Ювентус» ярим ҳимоячиси Поль Погба туринликлар клубини тарк этишни истамоқда.

Италиядаги иккита нашр – La Gazzetta dello Sport ва Tuttosport номли нашрлар бир вақтда француз футболчининг «Юве» раҳбариятидан ўзини «Манчестер Юнайтед»га қўйиб юборишни сўраган.

Бундан олдинроқ, томонлар музокара бошлагани, унда футболчининг агенти Мино Райола ҳам иштирок этаётгани ҳамда «МЮ» Погба учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар берилганди. Шунингдек, «Юнайтед» ўзининг собиқ футболчиси билан келишувга эришган, унга кўра футболчига йилига 12-15 миллион евролик маошни назарда тутувчи 5 йиллик шартнома таклиф қилинган.

Манба: Tribuna.uz