Покистон ҳуқуқ-тартибот идоралари "Олға, Покистон!" сиёсий ҳаракати раҳбари Миан Воҳидни ҳибсга олди. У, мамлакат қуролли кучларини Ислом республикасининг конституцион ҳукуматини ағдариб, ҳокимиятни қўлга олишга чақирган. Бу ҳақда, республика ИИВга таянган ҳолда Dawn газетаси ёзмоқда. 

Покистон ҳуқуқ органлари Воҳидни давлат тўнтаришини ташкил этишга уринганликда айбламоқда. Гап шундаки, 13 июль куни "Олға, Покистон!" партияси фаоллари Исломобод, Карачи, Лаҳор, Равалпинди, Пешавор ва бошқа йирик шаҳарларда  мамлакатнинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал Рахил Шариф (Покистон армиясининг энг юқори мулозими)ни бош вазир Наваз Шарифни ағдариб, давлат ҳокимиятини қўлга олишга ундовчи шиорларни ёпиштирган эди. 

Мавжуд маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда Исломобод чеккасидаги меҳмонхоналардан бирида яшириниб юрган Миан Воҳид ҳам қўлга олинган.