Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Эрдўған ўртасидаги учрашув август ойининг биринчи декадасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Учрашувнинг қаерда бўлиши ҳали аниқ эмас. Лекин икки мамлакат раҳбарининг Бокуда бўлиб ўтадиган Россия, Озарбайжон ва Эрон мамлакат раҳбарлари йиғилишида учрашмаслиги аниқ.