Фарғонада маҳаллий тур фирмалари хорижий сайёҳларга маҳаллий фермаларга ташриф буюриб, у ердаги ишларга бевосита кўмаклашишни тавсия этмоқда. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сайёҳларга меваларни теришда деҳқонларга ёки балиқчиликда балиқчиларга кўмак бериш таклиф этилмоқда. Ҳозирча агротурлар илмий-тадқиқот институтлари боғлари ва Қува туманидаги “Роҳатой” фермер хўжалигида ўтказилмоқда. Сайёҳлар балиқ тутгани вилоятдаги бешта балиқчилик фермасига йўл олишлари мумкин бўлади.

Июнь ойида мазкур агротурга Малайзия ва Германиядан келган 50 нафар сайёҳ иштирок этган эди.