Шанхайдаги кўприкка гидросамолёт қулади. Бу ҳақида Хитой Халқаро радиоси  (CRI) маълум қилди

Манбага кўра, бахтсиз ҳодиса шаҳардаги соҳиллардан бирида содир бўлган. Бу тахминан 4,5 миллион доллар қийматга эга гидросамолётнинг илк парвози бўлган. 

Самолёт бортида 10 киши бўлган – 2 нафар учувчи ва 8 нафар йўловчи. 4 киши қутқарилди, қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда. Маълумотларга кўра, самолётнинг қулашига техник носозликлар сабаб бўлган.

Хитой Марказий телевидениесининг (CCTV) хабар беришича, бахтсиз ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 12:15да, парвоздан 10 дақиқа ўтгач содир бўлган. Самолёт Цзиньшандан Чжоушань шаҳрига учаётган бўлган.