Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга уриниш мамлакатнинг ташқи сиёсатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Айнан мана шу воқеалар сабаб Туркия НАТО сафидан чиқиб кетиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, Туркия шу вақтгача ташкилотнинг энг муҳим аъзоларидан бўлиб келган. Туркия НАТОга 1952 йилдан буён аъзо. Сурия ва Ироқдаги нотинчликлар мамлакатнинг ҳарбий блог учун жуда муҳим бўлакка айлантирди. ИШИД террорчилар тўдаси юзага келгандан кейин Туркиянинг мавқейи янада ошди.

Бироқ АҚШни Туркиянинг охирги ишлари ғазаблантирмоқда. Чунки Эрдўған АҚШни қўзғолончиларни қўллаб-қувватлашда айблади. Етмаганига, Инжирликдаги ҳарбий базада электр таъминотини узиб қўйди.

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг таъкидлашича, альянсга аъзо мамлакатларда ҳарбий тўнтаришлар бўлиши керак эмас. Агар Ражаб Эрдўған ҳозир олиб бораётган сиёсатини ўзгартирмаса, мамлакат НАТОдан чиқиб кетиши аниқ, деб ҳисоблайди Британия нашри.