Миллиардер Дональд Трамп АҚШ президент лавозимига расмий номзод бўлди.

CNN телеканалининг хабар беришича, Кливленд шаҳрида ўтган Республикачилар партиясининг миллий қурултойида Алабама штатидан кичик сенатор Жефферсон Борегард Сешнс III 8 ноябрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига Трампнинг номзодини расман таклиф қилди. Шундан кейин бирма-бир овоз бериш бошланди.  

Овоз бериш натижасига кўра, Трамп керакли овоз йиғишга муваффақ бўлди. Бунгача кўпчилик Трампга қарши "партияда бош кўтарилишини" кутиб, унинг номзоди ўтишига шубҳа қилаётганди.

Трамп Оқ уйнинг янги эгаси бўлиш учун демократлар вакили Хиллари Клинтон билан курашишига тўғри келади.