Туркия республикаси қуролли кучларининг 99 нафар генералига давлат тўнтаришини амалга оширишга алоқадорлик айби илгари сурилди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. 

Аввалроқ, мамлакат суди 85 нафар генерал ва адмирални, давлат тўнтаришини содир этишда айблаб, ҳибсга олиш бўйича қарор чиқарган эди. 

Эслатиб ўтамиз, 16 июлга ўтар кечаси, Туркия ҳарбийлари мамлакатда ҳарбий давлат тўнтариши содир этишга уриниб кўрган эди. Истанбул ва Анқарада вертолёт ва самолётлар ҳавога кўтарилган, шаҳарлар кўчаларига танклар чиқарилганди. 

Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон FaceTime иловаси ёрдамида телевидение орқали халққа мурожаат қилиб, давлатни асраш учун фуқароларни кўчаларга чиқишга чақирган эди.