Туркия мудофаа вазирлиги, мамлакатдаги барча ҳарбий ҳакамлар ва прокурорларни вазифасидан озод этди, деб хабар қилмоқда Anadolu агентлиги. 

262 нафар ҳарбий прокурорларни бўшатиш қарори, ҳарбий тўнтариш бўйича олиб борилаётган суриштирув ишлари билан боғлиқ. 

Аввалроқ, Туркия армиясининг 99 нафар генералига давлат тўнтаришига уринганлик айби илгари сурилган эди.