Туркияда давлат тўнтарувига уринишдан кейин таълим вазирлигининг яна 6538 ходими ўз ишидан четлатилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Маълум қилинишича, уларнинг Фатҳулла Гюлен билан алоқадорлиги борлиги тергов қилинмоқчи.  

Аввалроқ таълим вазирлигининг 15 мингдан кўпроқ ходими ўз ишидан четлатилгани маълум қилинганди. Вазирликнинг четлатилган ходимларининг умумий сони 21 мингдан ошиб кетди.