Туркманистон ҳукумати Қозоғистон билан чегара ҳудудида хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатди.

«Туркманистонда чегарадаги хавфсизлик чоралари кучайтирилди, шу сабабли республикага соддалаштирилган тартибда келаётган чет эл фуқаролари учун кириш беш кунга вақтинчалик ёпилди», — дейилади Мангистау вилояти бўйича давлат даромадлари департаменти тарқатган хабарда.

Икки томон ўртасидаги келишувларга кўра, Мангистау вилоятида доимий равишда яшовчи Қозоғистон фуқаролари Туркманистоннинг Болқон вилояти ҳудудига беш кунлик муддатга визасиз келиш, кетиш ва яшаш ҳуқуқига эга.

18 июль куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги теракт қурбонлари сони 6 киши бўлгани ҳақида хабар берилганди.