Twitter фойдаланувчиларига ажойиб янгиликни эълон қилди. Энди хоҳлаган фойдаланувчи ўз аккаунтини верификациялаши (аккаунт ростдан ҳам ўзига тегишли эканини тасдиқлайдиган галочка олиши) мумкин.

Ушбу микроблоглар сервиси фойдаланувчиларнинг аккаунтини верификациялаш учун онлайн-аризалар қабул қилиш хизматини йўлга қўйган. Бу ҳақда компаниянинг расмий блогида маълум қилинган.

“Бу хизматни ишга туширишдан асосий мақсад фойдаланувчиларга қизиқарли саҳифаларни топишга, микроблог эгаси учун уларнинг турган жойидан қатъи назар катта аудиторияга тез ва осон чиқиш имконини беради”, – дейилади компания хабарида.

Бу хизмат ишга туширилгунга қадар фақатгина компания ва машҳур шахсларнинг саҳифаси верификация қилинар эди. Twitter’да верификация қилинган саҳифа махсус сиёҳранг айлана ва унинг ичида оқ рангли галочка билан белгиланар эди.

Бундай машҳур галочкаларни олиш унчалик қийин эмас. Шунчаки компанияга телефон рақамингиз, электрон почтангиз ва шахсий веб-сайтингиз адрессини юборасиз. Сиз ростдан ҳам атрофдагилар эътиборида эканингиз исботлангашингиз керак. Барча шартлар бажарилгандан кейин сизга «verified accaunt» белгилси қўйилади.

Ҳозирча бундай белгилар фақат машҳур фойдаланувчилар учун амалда. Масалан, Ўзбекистонда футболчи Виталий Денисов ва қўшиқчи Шоҳруҳларнинг аккаунтида шундай белгилар мавжуд.