Ўз омадига ишонганлар ва унинг ҳақиқий эгалари ТМ Musaffo савдо белгиси остидаги “Мусаффони харид қил ва Chevrolet SPARKни ютиб ол” промо-акциясининг 4 босқичи ғолибларига айланишди. Промо-акция ғолибларини аниқлаш маросими Тошкент шаҳрида жойлашган Artishok кафесида бўлиб ўтди.
Промо-акцияда камида ҳар бир ғолиб ўртача 18та промо-кодларни фаоллаштиришди.
11 промо-кодни фаоллаштирган иштирокчиларнинг ҳар бирига Artel фирмасининг электр чойнаги насиб этди. Эслатиб ўтамиз, ўтган 3 босқичда 19тадан кам ва кўп бўлмагаан промо-кодлар иштирок этган эди.
26та промо-кодни фаоллаштирган иштирокчилар тостер соҳибига айланишди. Ўтган 3-босқичда тостер учун 15та промо-код ўйналган.
Блендерни ютиб олиш учун иштирокчилар жорий ой давомида 28та промо-кодни фаоллаштиришларига тўғри келди. 3-босқичда блендер учун иштиркочилар томонидан 9та промо-код фаоллаштирилган. 
11та промо-кодни смс тарзида йўллаган иштирокчилар микротўлқинли печ эгаларига айланишди. 3-босқичда микротўлқинли печ соҳиби бўлиш учун 43тагача бўлган промо-кодлар ўйналган.
Балки ўз омадига унчалик ишонмаганлар, десак хато бўлар, ҳақиқий омади кулганлар ҳатто  атиги 1 промо-кодни фаоллаштириш эвазига қимматбаҳо совринларга эга бўлишди. 
Масалан,  1 промо кодни фаоллаштирган 5 нафар ғолибдан 2 нафарига электр чойнаги, 2 нафарига блендер, ҳамда 1 нафар иштирокчига микротўлқинли печ насиб этди.
Акциянинг 4-босқичда иштирок этган омадли промо-код соҳибларининг таассуротлари қандай?
Бунга ўзингиз гувоҳ бўлинг!

+998хх- 976-хх- 73 рақами 916826352710 промо-коди соҳиби:
Мен Дилафруз Шайдулин Илсиковна Тошкент шаҳри, Бектемир туманидаги 360-уйда истиқомат қиламан. Омадим келиб, “Мусаффони харид қил ва Chevrolet SPARKни ютиб ол” промо-акциясининг 4-босқичида ғолиб бўлиб,  Artel фирмасининг электр чойнагига эга бўлдим. Очиғи, бошида акциянинг ҳаққоний ўтказилаётганига унчалик ишонмагандим. Аммо ушбу акцияда кўплаб иштирокчилар ғолиб бўлаётганидан хабар топганимдан сўнг, мен ҳам омадимни синаб кўришга аҳд қилдим ва адашмаганимга амин бўлди. Ишончимга яраша электр чойнаги соҳибаси бўлдим. 
+998хх-918-хх-33 рақами, 66254414669 промо-коди эгаси:
Мен Терянов Виталий Иванович, Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, 58-ҳарбийлар шаҳарчасида  яшайман. Ёшим 51да, бу каби акция ўйинларга унчалик қизиқмайман. Аммо ўғлим промо-кодларни менинг телефон рақамим орқали фаоллаштириб, акциянинг  1 ва 3-босқичларида ғолиб бўлди ва бирваракайига Artel фирмасининг Тостерига сазовор бўлди.  Ишончсиз нафақат омад, ҳеч қандай мақсадга эришиб бўлмайди. Шундай экан, омад унга ишонадиганлар учун кулиб боқса керак , деган фикрдаман.  

Гирфанов Марат Ринатовия (+998хх-518-хх-89 аобненти, 623113292550 прмо коди соҳиби):

- Мен Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Низомиддинов кўчасида истиқомат қиламан.  Мен “Мусаффони харид қил ва Chevrolet SPARKни ютиб ол” промо акцияси бошланишидан аввал ҳам Мусаффо ТМ савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган сутни истеъмол қилиб турардим. Бир куни одатдагидек сутни харид қилиб, қути остида ёпиштирилган стикерни кўриб қолдим ва менда ҳам акцияда иштирок этишга бўлган қизиқиш пайдо бўлди. Илгари бу каби акцияларда иштирок этмаган бўлсам ҳам, 19 промо-кодларни фаолаштиришдан эринмадим ва Artel компаниясининг электр чойнагига эга бўлдим. 
+998хх-687-хх-73 абоненти,  549291261295 промо коди эгаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида истиқомат қилувчи -Ражанова Зумрад Абдувалиевна:
-  Биз оиламиз билан доимий равишда бошқа машҳур савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган сутни истеъмол қилиб келаётгандик. Аммо сутда бир оз қизғиш, куйган ҳид, таъмни ҳис қилгач, ундан воз кечиб, янги Мусаффо ТМ савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган сутни истеъмол қила бошладик. Ҳозирча Мусаффо сутининг табиий мазаси ва нархининг ўртачалиги бизни қониқтирмоқда.  Акцияда ўйнаб, Artel фирмасининг блендерини ютиб олдик. Мусаффо сути акцияси ташкилотчиларига раҳмат.

Мусаева Дилноза Қаҳрамоновна, +998хх-511-хх-11 абоненти 660920053833 промо-коди соҳибаси:
-  Мен Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида истиқомат қиламан. Оилада уй бекасиман. Мусаффо сутини доимий равишда фарзандларим учун ҳарид қилиб тураман. Бир куни қутида жойлашган стикерни кўриб, акцияда иштирок этишга киришдим. Лекин унда ғолиб бўлишни ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Кейинчалик, омадга ишониб, 19та промо-кодни фаоллаштириб бордим ва Artel фирмасининг микротўлқинли печига эга бўлдим. Мусаффо сутининг ҳозирги табиий мазаси ва нархидан миннатдормиз. Акциянинг барча иштирокчиларига эса чин дилдан  омад тилаймиз! 
Тошкент шаҳри, Мустақиллик 65-82 кўчасида истиқомат қилувчи Екатерина Маджидова Александровна (+998хх-186-хх-52 абоненти, 130144540920 промо-коди эгаси):
-  Тўғриси, акцияда ғолиб бўлишимга 50 фоиз ишонган бўлсам, 50 фоиз даражада иккиланиш ҳам менда йўқ эмасди. Аммо турмуш ўртоғим ушбу акцияда иштирок этишимга туртки бўлди. Унинг ишончига кўра, про-кодларни фаоллаштириб бордим ва 4-босқичда ғолиб бўлганим, Artel фирмасининг Тостерига эга бўлганимни эшитиб хурсанд бўлдим. Мусаффо акциясидан ютиб олган ушбу Тостер оиламиз учун Мусаффодан қолган ажойиб эсдалик совғаси бўлди. Ҳозирча, промо-кодларни фаоллаштиришда давом этяпман ва кейинги босқичларда Chevrolet SPARK автомобилини ютиб олишимга умид қиламан! 
Юқорида гувоҳи бўлганингиздек, барча омадли иштирокчилар акциянинг 4-босқичида ўйнаб, ўз совринларини қўлга киритишган. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ҳамда масофадан туриб иштирок этувчи абонентлрани қўллаб-қувватлаш, ҳамда ўтказилаётган акция кўламини кенгайтириш мақсадида Мусаффо ТМ савдо белгиси яна иккита қўшимча босқични ташкил этди. Энди акция жорий йилнинг 14 августига қадар давом этади. 
Демак, айтиш мумкинки, сизда ҳали электр чойнаги, тостер, блендер, микротўлқинли печ ҳамда акциянинг бош соврини ҳисобланган Chevrolet SPARK автомобилини ютиб олиш имконияти мавжуд. Шундай экан, омадингизни қўлдан бой берманг ва Мусаффо Тм савдо белгиси остидаги стикерли сутни харид қилишда давом этинг.
Ўйин тартибини эслатиб ўтамиз:  
Стикер остида яширинган промо-кодларни фаоллаштириб, қисқа 1965 рақамларига йўлланг. Ғолиблигингиз аниқланадиган кунгача промо-кодлари фаоллаштирилган Мусаффо сути қутисини ўзингизда сақлаб қўйинг.
Шу ва бошқа батафсил маълумотларга эга бўлиш учун Мусаффо Тм савдо белгисининг расмий PROMO.MUSAFFO.UZ сайти орқали хабардор бўлишингиз мумкин.
P/S: Фақат Ucell, Beeline ва Perfectum абонентларигина “Мусаффони харид қил ва Chevrolet SPARKни ютиб ол” промо-акциясида иштирок эта олади.

Реклама ҳуқуқи асосида