2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Ироқ терма жамоасига қарши Тошкентда ўтказиладиган учрашуви учун чипталар сотувга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг расмий сайтида хабар қилинган.

24 июль куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши кутилаётган ўйин учун чиқарилган чипталар икки хил тоифада: SIP секторлар учун чиқарилган чипталар 30 000 сўм қилиб белгиланган, бошқа секторлар учун чипталар нархи 15 минг сўмдан.

Чипталар “Бунёдкор” стадиони кассаларида 20 июль куни, соат 10:00дан бошлаб сотилиши бошланди.

Ўзбекистон – Ироқ учрашуви Тошкент вақти билан 19:00да бошланиши белгиланган.

Шунингдек, 21 июль куни соат 18:00да, “Жар” стадионида Ўзбекистон U-23 – Ироқ ўйини бўлиб ўтади. Ушбу ўйинга кириш бепул.