Ўзбекистонда 21 июль куни пластик карталари орқали тўлов қилиш амалиёти вақтинчалик тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази хабар бермоқда.

«Профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 2016 йил 21 июль соат 01:00 дан 04:00 гача POS ва  E-POS терминаллари процессинг маркази билан вақтинчалик алоқа узилиши мумкин», – дейилади хабарда.