WikiLeaks ташкилоти Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси аъзоларининг 300 мингга яқин электрон мактубларини ошкор этганини маълум қилди. Бу ҳақда, унинг Twitterдаги миттиблоглар саҳифасида хабар қилинган.

"Президент Эрдўғоннинг ҳукмрон Адолат ва Тараққиёт партиясига тегишли жами 294 548та электрон мактублари эълон қилинди", - дейилади хабарда. 

WikiLeaks лойиҳаси 2006 йили ишга туширилган бўлиб, бир неча йиллардан бери махфий маълумотларни ошкор этиш билан шуғулланади. Унинг асосчиси Жулиан Ассанж Эквадорнинг Буюк Британиядаги элчихонасидан бошпана топган. Унга нисбатан ватанида жиноий иш қўзғатилган.