«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ўзининг талқини бўйича дунёнинг энг яхши футболчиларини танлади.

«Мен учун Месси, Пеле ва Марадона - тарихдаги энг зўр футболчилар. Мессининг нималарга қодир эканини барчамиз биламиз. Марадонанинг ўйиндаги маҳоратини бир-икки марта кўрганман. Пеленинг ўйинларини эса умуман кўрмаганман»,- дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтиради Sport English.

Кўпчиликни Моуриньо «Реал»да уч йил давомида ўзи бирга ишлаган Криштиану Роналдуни энг зўр футболчилар қаторига қўшмагани ҳайратга солди. Чунки ўша вақтларда Моуриньо португалиялик футболчини футбол тарихидаги энг кучли футболчи сифатида таъкидлар эди.

Манба: Tribuna.uz