АҚШ вице-президенти Жо Байденнинг билдиришича, Қўшма Штатлар ҳарбий денгиз кучлари охирги 30 йилда биринчи марта ҳарбий кемаларини Янги Зеландияга юборишни режалаштирмоқда, деб хабар қилаяпти Ассошиэйтед Пресс.

Янги Зеландия бош вазири Жон Кей, Жо Байден билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида айтишича, унинг мамлакати Америка ҲДК кемасини Қироллик флотининг 75-йиллиги тантаналарида қатнашишга таклиф этган. Байден эса, бу таклифни хурсандчилик билан қабул қилган. 

1980 йиллар ўрталаридан бошлаб, Янги Зеландия ҳукумати бортида ядро қуроли бўлган ёки ядро ёқилғисида ҳаракатланадиган кемаларнинг ўз ҳудудий сувларига киришини тақиқлаган эди. 

Аммо, Байден АҚШ ҲДКнинг қайси турдаги ҳарбий кемаси байрам тантаналарида қатнашишига ойдинлик киритмаган.