АҚШ пойтахтида ўтган халқаро анжуманда Қўшма Штатлар ва унинг ҳамкорлари Ироққа гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида 2,1 млрд доллар маблағ йиғди. Бу ҳақда мамлакат давлат департаменти хабар бермоқда.

"Биз Ироққа гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида 2,1 млрд доллар маблағ тўплашга муваффақ бўлдик", - дейилади ташкилот баёнотида.

Аввалроқ анжуман иштирокчиси АҚШ давлат департаменти котиби Жон Керри иштирокчиларга ироқликларга ёрдам бериш учун 2 млрд доллар йиғиш зарурлигини маълум қилган эди.