Сурия президенти Башар Асаднинг маълум қилишича, маълум бир президентни "демонизация қилиш" - АҚШ сиёсатининг бир қисми ҳисобланади. У америкалик сиёсатчиларнинг носамимийлигини таъкидлаган.

"Маълум президентларга туҳмат қилиш ва уларни ўз таъсирига олишга уриниш - америкача усул. Улар камида Иккинчи жаҳон уруши давридан буён шундай йўл тутиб келадилар. Америкалик сиёсатчилар ҳеч қачон рост сўзламайди. Уларнинг ҳаммаси ёлғончилар", деган Асад Кубанинг Prensa Latina агентлигига берган интервьюсида.

"Ўтган вақт давомида улар очиқдан-очиқ алдашга ўтишди. Бу уларнинг сиёсатининг бир қисмига айланди. Уларнинг мени ҳам шундай ёмонотлиқ қилишмоқда, худди Путинга кейинги 2 йил давомида қандай ҳужум қилаётган бўлишса, менга ҳам шундай ҳужум қилишмоқда. Улар худди шу ишни 50-60 йилдан буён Кастрога қўллаб-келишди. Чунки, бу уларнинг услуби. Биз бундан ташвишга тушмаслигимиз керак", дея қайд этган сурияликлар раҳбари журналистнинг саволига жавобан.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари шу вақтгача бир неча марта Сурияда сиёсий барқарорлик ўрнатилиши учун Асаднинг ҳокимиятдан кетиши кераклигини таъкидлашган.