Бразилия федерал полицияси Олимпия ўйинлари бошланишидан икки ҳафта олдин теракт содир этмоқчи бўлган гуруҳ аъзоларини ҳибсга олди, деб мамлакат адлия вазирлигидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Агентлик маълумотларига кўра, полициячилар 21 июль эрталаб махсус операция ўтказганлар. Унинг ўтказилиши жойи ва бошқа тафсилотлар номаълум, деб таъкидлаб ўтди агентлик.  

Олимпия ўйинлари 5-21 август кунлари бўлиб ўтади.