Сурияда Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётини уриб туширган учувчиларнинг турк мухолифат етакчиси Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқаси аниқланмоқда. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қатарнинг Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида шундай баёнот берган

"Биз, исёнчилар гуруҳининг Россия самолёти уриб туширилгани билан боғлиқ ҳодисага алоқадорлигини билмаймиз", - деган Эрдўғон. У, шунингдек, терговчиларда аллақачон далиллар бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган. 

"Барчасига суд ойдинлик киритади", - деб хулоса қилган Эрдўғон.