Арманистон пойтахти полицияси, Еревандаги норозилик намойишларини тарқатиб юборгач, 136 киши қўлга олган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

Фуқаролар Хоренаци кўчасидан полиция идорасига олиб келинган. 

Ҳуқуқ посбонлари, Еревандаги эгаллаб олинган полиция идораси ёнида тўпланганларни 20 июль кечаси тарқатиб юборган эди. Аввалроқ, 30 киши ушлангани, 51 нафар одам жароҳатлангани, шу жумладан 28 полициячи яралангани хабар қилинган эди.