Грециянинг Дедеагач шаҳрида Туркияда амалга ошмаган давлат тўнтаришидан сўнг вертолётда қочган саккиз нафар турк ҳарбийси устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Anadolu хабар бермоқда.

Судланувчилар Греция чегарасини ноқонуний кесиб ўтганликда айбланмоқда.

Маълум қилинишича, судланувчиларни суд залига юзларини беркитган ҳолатда, хавфсизлик чораларини кучайтирган тарзда олиб келишган.
Суд залидан турк адвокатлари, Туркия бош консуллигидан дипломат ва журналистлар ўрин олган.