АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон твиттерда испан тилидаги аккаунтини очди, дейилмоқда унинг сайловолди штаби баёнотида.

"Биз "Хиллари испан тилида" деб номланган янги саҳифани тақдим қиламиз. Биз бу ерда унинг президентлик кампанияси ҳақида маълумотлар билан бўлишамиз", дейилмоқда @Hillary_esp аккаунтининг биринчи хабарида.

Клинтон штаби баёнотида аккаунт АҚШда испан тилида сўзлашувчи 40 млн одамга маълумотлар бериш учун ишга туширилгани айтилмоқда.

Баёнотда Клинтон "Америка кучи унинг турфалиги ва кўп маданиятлигида" эканини тушуниши айтилган.

Клинтоннинг асосий рақиби Дональд Трамп АҚШга келадиган мексикаликлар ҳақида бир неча маротаба салбий фикр билдирган ҳамда АҚШ ва Мексика ўртасида девор қуриш таклифи билан чиққан.