Ҳаага суди Жанубий Хитой денгизидаги орол Филиппинга қарашли эканлиги ҳақида қарор чиқаргач, Хитойда АҚШга қарши оммавий акциялар бошланиб кетди. Бу ҳақда Mashable ёзмоқда.

Америка компанияларига бойкот АҚШ ушбу баҳсда Филиппинни қўллаб-қувватлагач бошланиб кетди. Apple ва KFC’га ёш хитойликлар Америка рамзи сифатида қарашади.

Weibo ижтимоий тармоғи (Twitter хизматининг хитойча муқобили) фойдаланувчилари ўзларининг айфонларини синдирган суратларини тармоққа жойлаштира бошлашди. “Агар сиз бундай қилмаган бўлсангиз, демак хитойликмассиз!”,деб ёзишмоқда улар.

Норозилик акциялари, шунингдек, KFC ресторанларида ҳам ўтказилмоқда. Хитойликлар қўлларида ёзув кўтариб олганча, ресторан кўчаларида туриб олишган.

 

via GIPHY