Жорий йилнинг 20 июль куни Урганч шаҳридаги “Маънавият тарғибот марказида” “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилояти Кенгашининг VII ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. 

Ушбу конференцияда иқтидорли ёшлардан ташкил топган 150 та делегат иштирок этди. Конференция иштирокчилари ва меҳмонларни иқтидорли ёшлар томонидан такшил қилинган кўргазма билан кутиб олишди. 

Унда Ҳаракатнинг Хоразм вилояти Кенгаши аъзолари, маҳаллий Кенгашлар Конференцияларда сайланган делегатлар, фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Ҳаракат ҳудудий бўлимларининг олий органи ҳисобланган Конференциялар 2,5 йилда бир марта чақирилиб, унда Кенгашнинг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ҳисоботини тингланади, келгусидаги устувор вазифалари белгиланади, шунингдек, Кенгаш раиси ва унинг ўринбосарлари, назорат-тафтиш комиссиясининг таркиби сайлаб олинди.

Конференция кун тартибидаги биринчи масала “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилояти Кенгашининг ва назорат-тафтиш комиссиясининг ўтган даврдаги олиб борган ишлар ҳақидаги ҳисоботи ҳамда эндиликда амалга оширилиши зарур бўлган асосий вазифалар ҳақида сўз борди. 

Ҳаракатнинг Хоразм вилояти Кенгашининг амалдаги раиси Бекзод Абдиримов Ҳаракатнинг ўтган даврда олиб борган ишлари бўйича ҳисобот бериб ўтди. 

Кенгаш аъзолари маҳаллий кенгаш конференцияларида сайланган делегатлар, фаол ёшлар ҳамда ОАВ лари бир овоздан ҳаракатнинг Хоразм вилояти кенгаши раиси лавозимига Абдримов Бекзод Муратбаевич сайланди.