2016 йил биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, лизинг амалиётларининг умумий портфели 2,63 трлн. сўмни ташкил этган. Ўзбекистон лизинг берувчилар Ассоциацияси йиғилишида шу ҳақда маълум қилинди.

Ассоциация маълумотларига кўра, 2016 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистондаги 126тадан ортиқ ташкилот, жумладан 24та банк лизинг хизматларини кўрсатган. 

Биринчи ярим йилликда, лизинг компаниялари 2 мингдан ортиқ янги лизинг шартномаларини тузган. Уларнинг қиймати 430 млрд. сўмдан ортиқни ташкил этган. 

Ҳисобот даврида «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» (битим ҳажми – 114,8 млрд. сўм), Uzbek Leasing International АЖ (28,5 млрд. сўм) ва «Ўзавтосаноатлизинг» (25,2 млрд. сўм) компаниялари лизинг хизматлари бозорида етакчилик қилган.

Банклар орасида «Капиталбанк» АТБ (37,3 млрд. сўм), «Асака» АТБ (20,6 млрд. сўм) ва «Қишлоқ Қурилиш Банк» АТБ (18,9 млрд. сўм) молия муассасалари йирик лизинг битимларини имзолай олган. 

Лизинг объектлари орасида қишлоқ хўжалиги техникалари етакчилик қилган. Уларнинг умумий лизинг битимлари орасидаги ҳиссаси 2015 йилда 38 фоизни ташкил этган.