Туркиянинг "Бешиктош" клуби ҳужумчиси Марио Гомес клубдан кетишини эълон қилди. 

"Бу мен учун оғир қарордир, мен уни кўп ўйладим. "Бешиктош"нинг алқбовар қилмас фанатлари олдидан бу ўзига хос стадионда бошқа ўйнай олмаслигингни англаган ҳолда бундай ажойиб клубдан кетиш оғирдир. 

Кетишимнинг сабаби мамлакатдаги сиёсий вазиятдир. Менинг кетишим спорт билан боғлиқ эмас, бу ҳеч қандай роль ўйнамайди. Ҳаммаси Туркияда охирги бир неча кунда юз берган даҳшатли воқеалар сабаблидир. Умид қиламанки, сиз мени тушунасиз. Клуб, мухлислар ва менинг "Бешиктош"да бўлишимни унутилмас қилган барча одамларга миннатдорчилик билдирмоқчиман.   

Ишонаманки, сиёсат билан боғлиқ барча муаммолар яқин орада тинчлик билан ҳал қилинади. Шундан кейин мен яна "Бешиктош"да ўйнашдан хурсанд бўламан. Клуб ва мамлакат мен учун бу йил ичида жуда қадрдон бўлиб қолди. Умид қиламанки, яқин орада яна учрашамиз", деб ёзди Гомес фейсбукдаги саҳифасида.

Гомесга эгалик қилиш ҳуқуқи "Фиорентина"га тегишли бўлиб, 31 ёшли футболчининг италян клуби билан шартномаси 2017 йилгача мўлжалланган.