Буюк Британиянинг янги бош вазири Тереза Мэйнинг баёнотига кўра, мамлакат ҳукумати Бирлашган Қиролликка кириб келаётган муҳожирларнинг йиллик оқимини «ўн минглаб киши»гача камайтириш лозим, деб хабар қилмоқда Reuters.

Унинг сўзларига кўра, Британия ҳар доим Қиролликка келаётган муҳожирлар оқимини камайтиришга ва уни «барқарор» даражага олиб келишга уринган.

«Фикримча, барқарор даража — бу юртимизга келган ўн минглаб хорижий фуқародир», — деган Мэй.