Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан идрокнинг йўқотилиши Туркия ҳозирда тушиб қолган мураккаб вазият сабаби бўлди. Бундай тасдиқ билан Миср ташқи ишлар вазири Аҳмад Абу Зайд чиқди.

"Эрдўған далилларни сохталаштиришда давом этмоқда, унинг идрокни йўқотиши Туркия ҳозирда бошдан кечираётган мураккаб вазиятларда аксини топди", деб ҳисобламоқда Абу Зайд.   

Абу Зайд бундай фикрни Эрдўған "Ал-Жазира" телеканалига берган интервьюсидан бир неча соатдан кейин билдирди. Эрдўған бу интервьюда Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисийни "фитначи" деб атаган. Эрдўғаннинг айтишича, "ас-Сисий ҳарбий тўнтарув билан қонуний сайланган давлат раҳбари Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан четлатган фитначидир".  

Абу Зайд Эрдўғаннинг бундай гапларига изоҳ бериб, унга "Мурсийнинг четлатишига олиб келган халқ инқилобини ҳарбий тўнтарув билан адаштирмасликни" тавсия қилди. 

Туркиядаги давлат тўнтарувига уринишидан бир неча кун олдин Эрдўған яқин орада Миср билан қандайдир яқинлашиш имконияти борлигига шубҳа билдирганди. Эрдўған ўшанда Анқара "Миср халқи билан можарода эмаслигини, Миср билан муносабатдаги барча муаммолар эса Қоҳирадаги амалдаги тузум билан боғлиқлигини" таъкидлаб ўтган.