«Манчестер Юнайтед» «Ювентус»нинг италиялик марказий ҳимоячиси Леонардо Бонуччи учун курашга қўшилди. Бу футболчи учун шу вақтгача «Манчестер Сити» ва «Челси» жамоалари ўртасида рақобат кечаётганди.

ESPN маълумотига кўра, бу футболчини сотиб олиш ғояси «МЮ» туринликлар жамоасида Поль Погбани харид қилиш бўйича жараён давомида туғилган.

«Ювентус» Бонуччини 60 миллион еврога сотишни мўлжаллаган.

Агар у «МЮ»га ўтса, манчестерликлар жамоасини Маркос Рохо ёки Фил Жонс тарк этишига тўғри келади.

Бундан олдинроқ Бонуччининг «Манчестер Сити»га ўтиши масаласи ҳал бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Манба: Tribuna.uz