Тайванда 26 кишининг автобус ичида тириклайин ёниб кетишига, транспорт воситасининг электр тармоғидаги носозлиги ва қисқа туташуви сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. "Сина" ахборот порталининг хабарига кўра, махсус тергов комиссияси шундай хулосага келган. 

Терговчилар транспорт воситасини кўздан кечиришгач, аланга ўчоғи ҳайдовчи ўриндиғининг ортида бўлганини аниқлашган. Улар, куйган сақлагични топишган. Бундан ташқари, аккумулятор ва бошқарувнинг электрон блоки ўртасидаги симлар эриган. 

Терговчиларнинг фикрича, айни шу сабабли, ҳалокат чоғида эшикларни очиш тугмаси ишламай қолган. Комиссия шунингдек, ҳайдовчи ўлимидан аввал, ис газидан заҳарланиб ҳушидан кетганини аниқлаган. Шу боис, у йўловчиларни қутқаришга ёрдам бера олмаган. 

 

Тайванда сайёҳлик автобуси иштирокидаги йирик ЙТҲ содир бўлди