«Манчестер Юнайтед» ва «Ювентус» франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбанинг трансфери борасида келишувга эришди.

Франциядаги L'Equipe нашри маълумотига кўра, футболчи «қизил иблислар» жамоасида фаолиятини давом эттиради.

Нашрда ёзилишича, яқин вақт ичида томонлар шартномани имзолайди. Трансфер қиймати 120 млн еврони ташкил қилиши айтилган.

Бундан олдинроқ "МЮ" бош мураббийи Жозе Моуриньо Погбанинг  ўз жамоасига аниқ келишига ишора қилиб қўйганди.

Манба: Tribuna.uz