Таниқли сартарош ва стилист Крис Тофферсон унинг доимий мижози ҳисобланадиган франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбанинг "Ювентус"ни тарк этаётгани ҳақида хабар берди.

"Погбанинг сочлари рангини унинг янги жамоаси учун мос кўринишга келтирдим", - дея ёзган Тофферсон ўзининг "Инстаграм"даги саҳфиасида. У кўп ўтмасдан бу фотони ўчириб юборган.

Бу вақтда эса Франциядаги нуфузли нашрлардан бири ҳисобланадиган L’Equipe Погба фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши ҳақида хабар берди.

Нашрда ёзилишича, яқин вақт ичида томонлар шартномани имзолайди. Трансфер қиймати 120 млн еврони ташкил қилиши айтилган.

Шундан сўнг, футболчига "Реал" томонидан қизиқиш давом этаётгани хабар қилинди.

Футболчининг ўзи айни вақтда Майамида таътилни ўтказмоқда.

Манба: Tribuna.uz