Киев вилояти миллий полицияси Киев шаҳри яқинидаги Коцюбин колония-қишлоқда кўтарилган исён ҳақида аниқ маълумот берди.

«Интерфакс» ахборот агентлиги хабарига кўра, 20 июль куни кечқурун қамоқхонада маҳбуслар ҳисоб қилинганида 3 нафар маҳбус йўқлиги маълум бўлган.

"Қўриқчилар ва маҳбуслар орасида тушунмовчиликлар бор. Тез орада аниқлаштирилади", дейилган полицияда.

Қайд этилишича, бу колонияда жинояти оғир бўлмаган маҳбуслар сақланади. Бу ердаги маҳбусларга қишлоққа эркин чиқишга рухсат берилган ва шу куни номаълум сабаб туфайли улардан баъзилари қайтмаган. Уларнинг йўқолиши ҳозирча "қочиб кетиш" сифатида баҳоланмаяпти.

Бундан олдинги хабарларда қамоқхонанинг 50 нафарга яқин маҳбуси қочиб кетгани ҳақида айтилганди.