Польшада 1 млрд долларлик муаллифлик ҳуқуқларини бузганликда гумонланаётган украиналик қўлга олинди. Унинг АҚШга экстрадиция қилиниши сўралган, деб хабар бермоқда АҚШ адлия вазирлиги.

Таъкидланишича, 30 ёшли харьковлик Артём Ваулин Kickass Torrents сайтини яратиб, 2008 йилдан бошлаб бу сайтда муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланувчи фильмлар, ўйинлар, мусиқа ва бошқа медиафайлларни жойлаштириб борган. Маълум қилинишича, сайт 1 млрд доллардан кўпроқ зиён етказган. Таъкидланишича, сайтга ойига 50 млн нафар уникал фойдаланувчи кирган ва у дунёнинг энг кўп ташриф буюрилувчи сайтлари орасида 69-ўринни эгаллаб турган. Сайтнинг ўзи 54 млн долларга баҳоланган, у орқали олинадиган реклама даромади йилига 12,5 млн доллардан 22,3 млн долларгачани ташкил қилган.    

Таъкидланишича, сайт ишлаган серверлар орасида АҚШ ҳудудидаги сервер ҳам бўлган.