Спорт ҳакамлик суди (СAS) Россия Олимпия қўмитаси ва 68 нафар енгил атлетикачиларнинг Халқаро енгил атлетика федерациялар уюшмаси (IAAF) қарори юзасидан берган апелляциясини рад этди, деб хабар қилмоқда СAS сайти. Шундай қилиб, улар Рио–2016 ўйинларида Россия шаънини ҳимоя қила олишмайди. 

Аввалроқ, IAAF россиялик енгил атлетикачиларнинг аризаларини рад этган, биргина узунликка сакраш бўйича Дарья Клишинага рухсат берганди. 

«CAS Россия Олимпия қўмитаси ва 68 нафар россиялик спортчининг мурожаатини рад этди», — дейилади суд қарорида. 

Олимпия ўйинлари 2016 йил 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтади.