Саудия Арабистони подшоҳлигининг Saudi Aramco давлат нефть компанияси табиий газни қайта ишлаш соҳасига 13,3 млрд АҚШ доллари миқдорида сармоя киритишни режалаштирмоқда. 

Компания 2015 йили эълон қилинган Fadhili газни қайта ишлаш заводи қурилиши лойиҳасига алоқадор контрагентлар билан шартнома имзолаган. Мазкур завод қурилиши 2019 йили якунланиши кутилмоқда. Унинг лойиҳа қуввати кунига 150 млн куб*метрни ташкил этади, деб ёзмоқда The Wall Street Journal газетаси.

Маълумки, Саудия ҳукумати жаҳон бозорида нефть нархи арзонлашганидан бери, қора олтинга боғлиқликни камайтириб, иқтисодиётни диверсификация қилиш, хусусан газ соҳасини ривожлантиришга эътибор қаратмоқда. Мамлакат Қизил денгиз шельфида сувости газ конларини аниқлашга 10 млрд доллар сармоя киритмоқчи.