Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маҳаллий тадбиркорлик субъектларига мини-технология ва асбоб-ускуналарни излаш ва жалб этиш бўйича хизмат кўрсатиб келмоқда. Ушбу хизматни тадбиркорларга кўрсатишни янада қулайлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида ССП веб-сайтида (www.chamber.uz) янги интерактив хизмат жорий этилди.

Бунда Савдо-саноат палатасининг хизматларидан фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектлари қуйида тақдим этилган ариза шаклини тўлдиришлари керак бўлади ва мазкур ариза Палатанинг Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлимига кўриб чиқиш учун келиб тушади. Савдо-саноат палатаси эса ўз навбатида талаб қилинган асбоб-ускуна ва технологиялар тўғрисидаги сўров хатини тегишли саноат тармоғи бўйича хорижий ва маҳаллий асбоб-ускуна ва технологияларни етказиб берувчи корхоналарга юборишни ташкил этади.

Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими аризани юборган тадбиркорлик субъектларига асбоб-ускуна етказиб берувчи корхоналарнинг алоқа маълумотларини тақдим этади. Сўралаётган асбоб-ускуна ёки технологиянинг мураккаблиги ва сонига ёки талаб қилинган асбоб-ускунани етказиб берувчи корхонанинг мавжудлигига қараб тадбиркорлик субъектларининг талабномалари 10 иш кунидан 1 ойгача муддатда кўриб чиқилиши мумкин.