НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Reuters ахборот агентлигига берган интервьюда Туркия армияси мамлакатда давлат тўнтарувига уринишдан кейин қаторларида тозалаш бўлганига қарамасдан, ҳамон кучли ҳисобланишини айтди.     

"Туркия катта қуролли кучлар, профессионал қуролли кучлар ҳисобланади ва аминманки, улар НАТОга вафодор ва кучли ҳамкор бўлишда давом этмоқдалар", деб айтди Столтенберг.

У, шунингдек, Туркия ҳукуматининг тўнтарувга муносабати мутаносиб ва НАТО қадриятларига мос бўлишига умид қилишини айтди. Столтенберг Туркиянинг альянсдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиш масаласи кўтарилмаганини айтди. 

"Ҳаммамиз учун Туркия НАТОнинг кучли иттифоқдоши бўлишда давом этиши муҳимдир, чунки биз Ироқ ва Сурияда кузатаётганимиздек, Туркия барқарорсизлик ва зўравонлик ёқасида турибди", деб айтди Столтенберг.

Аввалроқ Столтенберг НАТО аъзоси ҳисобланадиган давлатда ҳарбий тўнтарувлар юз бермаслиги кераклигини айтганди.