Tesla Motors лойиҳаси асосчиси Илон Маск компаниясининг тараққий эттирадиган навбатдаги режасини маълум қилди.

Маскнинг маълум қилишича, у иккита янги электромобилни тақдим этади. Улардан бири юк машинаси, иккинчиси эса шаҳар йўловчи тарнспортидир. Компания раҳбарининг айтишича, уларнинг ҳар иккиси Tesla лойиҳаси асосида бунёд этилади ва кейинги йил намойишга чиқарилади.

Маскнинг қўшимча қилишича, автопилот сабаб автобус ҳажми кичик бўлади. Унга ҳайдовчининг кераги бўлмайди.