Туркия парламенти ҳукуматнинг 3 ойга фавқулодда вазият тартиби киритилиши қарорини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, қарорнинг қабул қилинишига 550 нафар парламент аъзосидан 346 нафари овоз берган.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған давлат тўнтарувига уринишда иштирок этганларга самарали ҳаракатларни амалга ошириш учун 3 ойлик муддатга фавқулодда вазият киритилишини эълон қилганди.