Британияда чоп этиладиган The Independent газетасининг ёзишича, Туркиядаги ҳарбий давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, президент Эрдўғон томонидан мамлакатда олиб борилаётган кенг қамровли тозалаш ишлари натижасида, 58 мингдан ортиқ инсон ишидан бўшатилган ёки четлатилган.

Ҳарбийлар, полиция ходимлари, судьялар, таълим муассасалари ҳамда давлат хизматчилари шулар жумласидан. 

Аввалроқ, Туркия мудофаа вазирлиги барча ҳарбий ҳакам ва прокурорларни ўз вазифасидан озод этганини эълон қилганди.