2016 йилнинг январь-июнь ойларида иқтисодиёт соҳасида банд кишилар сони 13,191 миллионни ташкил қилди, бу рақамлар ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан 1,8 фоизга ошган. 

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотига кўра, давлат секторида хизмат кўрсатувчи кишилар сони умумий бандликнинг 18,2 фоизини (2015 йилда - 18,4 фоиз) ташкил қилди, нодавлат секторда эса - 81,8 фоиз (81,6 фоиз).

2016 йилнинг январь-июнь ойларида кичик тадбиркорликда бандлик улуши 77,7 фоизга ошди (2015 йилда 77,3 фоиз). 

Бандлик кўрсаткичларининг ўсиши иқтисодиётнинг ташиш ва сақлаш (3,8 фоизга), яшаш ва овқатланиш хизматлари (3,7 фоизга), ахборот ва алоқа (3,4 фоизга), қурилиш (3,3 фоизга) ва савдо-сотиқ (2,8 фоизга) каби соҳаларида кузатилмоқда. 

Иқтисодий фаолият турлари бўйича бандлик кўрсаткичлари қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ҳамда балиқчиликда 27,0 фоиз, саноатда - 13,6 фоиз, савдо-сотиқда - 10,4 фоиз, қурилишда - 9,4 фоиз, таълим соҳасида - 8,4 фоизни ташкил этди. 

Иқтисодий фаол аҳолининг бандлик даражаси 94,8 фоизни, ишсизлик даражаси эса 5,2 фоизни ташкил этди.