Ҳолландиялик машҳур рассом Ван Гог қулоғини кесиб, қайси қизга жўнатгани орадан 130 йил ўтиб маълум бўлди. Бу ҳақда The Art Newspaper нашри ёзмоқда. Манбанинг маълум қилишича, қизнинг исми Габриэль Берлатье бўлиб, фермернинг қизи бўлган. У борделда ишлаган.

 “Ҳозиргача машҳур рассомнинг қулоғини ёки бирор бир енгилтак аёл ёки борделда ишлайдиган ўша қиз қабул қилиб олган”, - деб ёзади нашр. 

Маълум бўлишича, нашр журналистининг ушбу мавзуга қўл уришига ўтган ҳафта Бернадетт Мерфи муаллифлиги остида чиққан “Ван Гогнинг қулоғи: Ҳақиқий тарих” китоби сабаб бўлган.

Қизнинг исми Париждаги Пастер институти қайдномаларида учрайди. У 1888 йилда ит қопиши оқибатида қутуришдан ана шу шифохонага ётқизилган. Маълум бўлишича, қиз бу ерга Париждаги Арль шаҳридан келган. Унга бу ерда қутуришга қарши янги вакцина беришган ва қиз тузалиб кетган.

Қизнинг даволаниши қарзга тушади ва унинг оиласи борделда ишлашига тўғри келади. У борделда хизматкор вазифасида ишлай бошлайди.
Айнан ўша қиз - Габриэль Берлатьега руҳий азоб чекаётган Ван Гог ўз қулоқларини кесиб жўнатади.

Маълум бўлишича, Берлатье кейинроқ турмушга чиқади ва узоқ умр кечиради. У ҳаёти давомида ҳеч қачон Ван Гог билан учрашмаган.