Интернет тармоқларида Москванинг Кутузов проспектидаги йўл-транспорт ҳодисасининг видеоси пайдо бўлди. У "Говорит Москва" радиостанциясининг сайтида намойиш этилди. 

Кадрларда бир кишининг йўлдан ўтаётгани, ажратувчи чизиққача етгани ҳамда уни автомобиль уриб юборгани кўринган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлган шахс Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси ходими бўлган, машина эса Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган.