International Data Corporation (IDC) халқаро таҳлилий компанияси 2016 йилнинг иккинчи чорагида "ақлли соатлар" сотуви ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кескин камайганини қайд этди. Иккинчи чоракда 3,5 млн дона шундай маҳсулот сотилган ва 32 фоизлик камайиш юз берган (Ўтган йили йилнинг бу даврида 5,1 млн дона "ақлли" соат сотилганди). Бу ҳақда компания пресс-релизида келтирилган.

Бунга Apple компаниясининг Apple Watch соатларига талаб камайгани сабаб сифатида келтирилган. 2016 йилнинг иккинчи чорагида Apple 1,6 млн дона соатини сотди, ўтган йилги кўрсаткич эса - 3,6 млн дона эди. Компанияда бу борада 55 фоизлик пасайиш қайд этилган.

Шунга қарамасдан Apple "ақлли" соат ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Samsung, Lenovo, LG, Garmin каби рақобатчи компанияларни ортда қолдирмоқда.